Васваса! UzAutoMotors автосалонларида шартнома учун “соч юлиш” бошланди (видео)
Жамият
−
30 Октябрь 2023
36954Ижтимоий тармоқларда бугун, 30 октябрдан бошлаб UzAutoMotors дилерлик марказларида Chevrolet Gentra, Cobalt вa Damas автомобиллари учун шартномалар тузиш бошлангани ҳақида гап-сўзлар тарқалди. Оқибатда автосалонларда йўқ машиналар учун турнақатор навбатлар юзага келди.
UzAutoMotors оммабоп моделларга шартнома бериш бошлангани ҳақидаги хабарларни рад этди.
“Бугун бир қанча автоихлосмандлар автомобиллар учун контрактация бошланганлиги тўғрисидаги миш-мишларга ишониб, эрталабдан дилерлик марказларига келишгани сабабли дилерликларда катта навбатлар юзага келди”, дейилади расмий хабарда.
Шунингдек, UzAutoMotors сотув бошлангани тўғрисида ва бошқа мурожаатлар бўйича маълумотларни фақатгина расмий каналларидан олишни сўраган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Lacetti, Damas, Labo вa Cobalt моделлари нархлари 4,7 млн сўмдан 9 млн сўмгача қимматлашганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь