UzAutoMotors Lacetti, Cobalt ва Damas учун шартнома беришни тўхтатди
Жамият
−
05 Август 2023
23389UzAutoMotors Lacetti, Cobalt ва Damas автомобиллари учун шартнома беришни тўхтатди. Бу ҳақда акциядорлик жамияти Ахборот хизмати хабар берди.
Келтирилишича, ушбу моделдаги автомобилларнинг 2023 йил учун қўшимча партиясига контрактациянинг дастлабки 2 кунида 50 000 дан ортиқ шартнома тузилган.
“Шартномаларнинг бир қисми бўйича тўлов 7 кундан кейин амалга оширилмаса, ушбу шартномалар яна қайта контрактация учун очиқ бўлади”, дейилади компания хабарида.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 5 август куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Сергели туманидаги автосалон олдида юзлаб одамлар навбат талашаётгани тасвирланган видеолар тарқалди. Унда одамлар кечаси билан мижжа қоқмай навбат кутгани, кундузи эса автосалон эшиги олдида тиқилинч ҳосил қилгани акс этган. Улар орасида ҳатто боласини кўтарган аёллар, кекса ёшли фуқаролар ҳам бор. Автосалон ходимлари эса эшик олдини тўсиб, уларни киритмасликка уринган.
LiveБарчаси