Монополияга қарши курашиш қўмитаси судда “UzAutoMotors”га ютқазди
Жамият
−
30 Октябрь 2020
14498Тошкент шаҳар маъмурий судининг бугун, 30 октябрдаги ҳал қилув қарорига асосан аризачи “UzAutoMotors” АЖнинг жавобгар Монополияга қарши курашиш қўмитасига нисбатан Махсус комиссиясининг 21/31-сонли иш бўйича 2020 йил 19 августдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги шикоят аризаси қаноатлантирилди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Махсус комиссиясининг 21/31-сонли иши бўйича 2020 йил 19 августдаги қарори ҳақиқий эмас деб топилди.
Монополияга қарши курашиш қўмитасидан аризачи “UzAutoMotors” АЖ фойдасига шикоят келтиришда тўланган давлат божи 2 230 000 сўм ва 20 000 сўм почта харажатлари ундириш белгиланди.
Шунингдек, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги ҳолати юзасидан хусусий ажрим чиқариш йўли билан муносабат билдирилди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот котибининг QALAMPIR.UZ`га маълум қилишича, ташкилот суд қарори устидан шикоят қилиш ниятида.
Эслатиб ўтамиз, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан “UzAutoMotors” АЖда “Рақобат тўғрисида”ги қонун талаблари бузилиши бўйича қўзғатилган ишнинг охирида комиссия компания автомобиллар нархини 3 млндан 19 млн сўмгача тушириши кераклиги тўғрисида қарор қабул қилганди.
LiveБарчаси