Ўтиб бораётган ҳафтада Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган энг муҳим воқеа-ҳодисалар шарҳи

Таҳлил

image

ЎЗБЕКИСТОН

Абдулазиз Юсупов: “Президентимга мактуб”


Бугун Facebook ижтимоий тармоғида  ДХХ томонидан фирибгарликда гумонланаётган Саид-Абдулазиз Юсуповга оид видео пайдо бўлди. Видеони унинг укаси Muxammad Bahouddin Yusupov тармоққа жойлаган. 

Президент ташрифидан кейин Учтепа туман ҳокими лавозимидан озод қилинди

 Шавкат Мирзиёев Учтепа тумани раҳбарияти, маҳалла раислари, зиёлилар ва масъул шахслари билан учрашувда туманда саноат ишлаб чиқариши Тошкент шаҳри кўрсаткичидан 2 баробар камлиги, бошқа соҳалар ҳам энг паст даражада эканини кўрсатиб ўтганди. Ҳокимнинг ўз вазифасидан озод этилишига шу масалалар сабаб бўлган бўлса ажаб эмас. 


10 май куни Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан танишди

 Дастлаб, Президент Шавкат Мирзиёев Сузук ота мажмуасини зиёрат этиб, Қуръон тиловат қилинди.  Шунингдек, Президент бу ердаги уйларни, ёғоч қирмачилик ва хаттотлик устахоналарини кириб кўрди

Шундан сўнг, Президент Шавкат Мирзиёев Чилонзор тумани Боғистон кўчасида қурилган янги уйларни кўздан кечирди.  

Боғистон кўчасида 9 қаватли 24 та уй бунёд этилиши лойиҳалаштирилган. Ҳозирда 10 та уйда қурилиш якунланиб, ички ва ташқи пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.
 Шу куннинг ўзида Шавкат Мирзиёев Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номи билан аталувчи масжидда бўлди.  Президент бу масжид Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номига муносиб бўлганини таъкидлаб, Шайх ҳазратларининг илмий меросини ўрганиш, маърифат ва одоб-ахлоқ мавзуларида кўпроқ китоблар чоп этиш, жамиятимиздаги маънавий муҳитни мустаҳкамлаш бўйича тавсиялар берган.

Президент Учтепа тумани раҳбарлари, маҳалла раислари, зиёлилар билан очиқ мулоқот ўтказди 

Шавкат Мирзиёев “Тошкент” автовокзалидаги шароит билан танишди

 Чилонзор туманидаги "Тошкент" автовокзали бир вақтнинг ўзида 2 мингдан зиёд йўловчига хизмат кўрсата олиш имконига эга. Тошкентдан Янгиер, Зомин, Самарканд, Зарафшон, Каттақўрғон, Хатирчи, Учқудуқ, Термиз, Денов, Бухоро, Қоракўл ва бошқа йўналишлар бўйича кунига 10 дан ортиқ маҳаллий рейслар амалга оширилмоқда. Автовокзал 168 та замонавий автобус билан тўлдирилди.


 Шавкат Мирзиёев Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган байрамда иштирок этди 

Актриса Тўти Юсупова оғир жудоликка учради

 9 май куни Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупованинг турмуш ўртоғи дубляж режиссёри Мирғиёс Соатов 88 ёшида вафот этди. 

Экстремистик ташкилот номлари рўйхати маълум қилинди  

Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 12 мартдаги ҳал қилув қарорига кўра экстремистик ва террористик деб топилган саҳифалар, каналлар ва номлар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, “najot.info” ва “hizb-uzbekiston.info” веб-сайтлари ҳамда “Facebook”, “Youtube” ва “Telegram” ахборот ресурслари ва ижтимоий тармоқлардаги 40 та профиль, канал ва саҳифалари экстремистик ва террористик деб топилди.

Шавкат Мирзиёев Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

Президент заргарлик соҳасини ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди

 Йиғилишда давлат раҳбари жаҳон заргарлик соҳасидаги товар айланмаси 250 миллиард доллардан ошаётгани, Ўзбекистонда бу тармоқ эътибордан четда қолгани эндиги мақсад – заргарликни чинакам саноат даражасига олиб чиқиш эканлигини таъкидлади. 

Видео: аёл бошқа бировнинг оиласи бузилишида айбланиб, “самосуд” қилинди

 Ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ аёллар томонидан уюштирилган “самосуд” ҳолати тасвирланган видео тарқалди. Иддаоларга кўра, аёл зўравон аёллардан бирининг оиласи бузилишига сабабчи бўлгани учун “самосуд” қилинган. Воқеа Ангрен шаҳрида юз бергани айтилмоқда. Бу каби хунук ҳолат қачон юз бергани ва унинг иштирокчиларининг шахси ҳозирча номаълум. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳозиргача маълумот бермади.

Сергелидаги уйлар арзонлаштирилади. Вазифалар тўлиқ бажарилмагунча назорат қаттиқ бўлади

 Хабарингиз бор, апрель ойида Сергели туманининг 5-даҳасида барпо этилган арзон уйларнинг сифати ва нархи масаласи айрим эътирозларга сабаб бўлиб, ижтимоий тармоқларда кўплаб тортишув, муҳокамаларга сабаб бўлди. Шу сабаб 7 май куни Сергели тумани ҳокимлигида комиссияларнинг ўрганишлари натижалари ҳақида аҳоли олдида ҳисобот берилди. Халқ ғалаба қозонди. Асоссиз равишда кўтарилган уйларнинг ҳар бир кватдар метри учун 3 981 700 сўм эмас, унинг ҳақиқий баҳоси 3 253 100 сўм этиб белгиланди

Видео: Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Рамазон ойи билан табриклади 

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон энергетика вазири Алишер Султонов ва Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Мингбулоқдаги кондан илк бор нефть олинганини нишонлаётгани акс этган видео тарқалди. Унда вазир ва ҳоким янги нефтни юзига суртиб, хурсанд бўлиб турганини кўриш мумкин

“Аҳмадбой” иши бўйича суд охирлаб қолди. Айбланувчиларнинг сўнгги сўзи тингланди

Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг  бир нечта моддалари бўйича айбланаётган “Аҳмадбой” лақаби билан машҳур бўлган чинозлик Аҳмаджон Турсунбоев ва унинг шерикларига сўнгги сўз берилди. Уч йилдан бери қамоқда қолаётган жиноятчиларнинг навбатдаги суд иши 20 май кўрилади. Ўшанда айбланувчиларга суд ҳукми ўқиб эшиттирилиши кутилмоқда. 

Самарқандда тунги рейд. Кимлар “овланди”? 

Самарқанд шаҳар ҳудудида жойлашган тунги клублар, дискотекалар, кафе-бар ва ресторанларда, интернет клубларда назорат тадбирлари, рейдлар ўтказилган.  Тадбир давомида 10 нафар хотин-қизларнинг тунги клубларда тегишли бўлган рухсатномасиз раққосалик фаолиятини олиб бораётганлиги, 24 нафар ёшлар тунги клубларда чилим маҳсулотларини исътемол қилишаётганликлари аниқланган. 

2019 йил учун закот, фитр ва фидя нисоблари миқдори маълум бўлди  

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг 2019 йилги закот, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди.

Тошкент халқаро аэропортида Сурияга террорчилик мақсадида кетаётган ака-ука ушланди  

Истанбул сари отланган ака-ука Убайдулла ва Исматулла Баҳромовлар Туркия орқали Сурия давлати ҳудудидаги халқаро террористик ташкилотлар сафига қўшилиш мақсадида учи бкетмоқчи бўлишган. Дин ишлари бўйича қўмита хулосасига кўра, У.Ғ.Баҳромовнинг мобил телефонлари хотираларида ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материаллар мавжудлиги аниқланиб қўлга олинган. Уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 244-2-моддаси  1-қисмида назарда тутилган жиноят таркиби мавжудлиги инобатга олиниб, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ҳамда аввал берилган топшириқлар ижроси билан танишиш мақсадида 6 май куни Фарғона вилоятига борди.

 
Президент Шавкат Мирзиёев ташрифи давомида 475 гектар майдонни эгаллаган, 70 мингдан ортиқ киши ишлаётган Фарғона нефтни қайта ишлаш заводига ҳам бориб,  лойиҳалар билан танишди. Лойиҳаларга кўра, бу ерда 2020 йилдан бошлаб “Евро-4”, “Евро-5” каби юқори сифатли дизел ёқилғиси ишлаб чиқариш бошланади. Шунингдек, 2022 йилгача камида 875 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестициялар жалб этилиши ҳақида ҳам ахборот берилди.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Қўштепа туманидаги “Ипак гиламлар” корхонаси фаолияти билан танишди.  Маълум бўлигича, 200 нафар хотин-қиз ишлаётган  корхонада экспортни йилига 500 минг долларга етказиш назарда тутилмоқда. 

Шавкат Мирзиёев шу куни Фарғона шаҳридаги “Listem-Fergana” қўшма корхонасини бориб кўрди. Шу ерда “Hyundai” компанияси билан ҳамкорликда “Қўқон” эркин иқтисодий зонасида электромобиллар ишлаб чиқариш, Водил кўмир конида кўмир қазиб чиқариш, тошдан экологик тоза қоғоз ишлаб чиқаришга оид режалар, “Фарғонаазот” ва “Қўқонсуперфосфат” акциядорлик жамиятларини модернизация қилишга қаратилган лойиҳалар муҳокама қилинди. 

Президент Шавкат Мирзиёев “Темурбеклар мактаби”ни ривожлантириш бўйича янги тизимни белгилаб берди. Эндиликда мактаблар битирувчилари олий таълим муассасаларига имтиҳонсиз қабул қилинади. Президент Фарғона шаҳридаги “Темурбеклар мактаби”га автобус совға қилди. 

Шу куннинг ўзида Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона туманидаги “Комилжон ота Мамажонов” фермер хўжалиги даласида вилоят деҳқонлари билан суҳбатлашди. “Ҳамма иқтисодий соҳаларда асосий мезон – даромад. Манфаатдорлик бўлса, иш, натижа бўлади. Бозор талабини ўрганиб, ақл билан иш тутилса, даромад кўпаяди”, деди Шавкат Мирзиёев.  

Бир йил Фарғона вилоятида саноат ва тадбиркорликни ривожлантириш йили бўлади  

Президент Шавкат Мирзиёев 7 май куни Фарғона шаҳрида вилоят фаоллари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, нуронийлар, тадбиркорлар иштирокида йиғилиш ўтказди. Йиғилишда Президент вилоятни 2019-2020 йилларда ривожлантириш бўйича умумий қиймати 26 триллион 401 миллиард сўмлик 643 та лойиҳадан иборат янги ҳудудий инвестиция дастури ишлаб чиқилгани, мазкур дастур доирасида 2,5 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштирилади ва 31 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилиши ҳақида таъкидлаб ўтди. 

Шу куни Президентнинг Фарғонага икки кунлик ташрифи якунланиб Тошкентга қайтиб келди
 


ЖАҲОН

Алишер Усмонов Британия бойлари орасида нечанчи ўринда

 Англиянинг The Sunday Times нашри Буюк Британиянинг энг бой одамлари рўйхатини эълон қилди.  Алишер Усмонов 11,33 млрд фунт стерлинг (14,72 млрд доллар) бойлик билан рейтингнинг 8-поғонсида бормоқда. 

Тунис қирғоғида даҳшатли тўқнашувда 60 муҳожир ҳалок бўлди 

Меҳмонхонада босқин: 70 киши бино ичида қолмоқда  Бир неча қуролланган кишилар Покистоннинг Гвадар шаҳридаги Pearl Continental 5-юлдузли меҳмонхонасига бостириб кирган.  Бино ичида 70га яқин киши, жумладан 40 га яқин Хитой фуқаролари бўлган. Бироқ жабрланганлар ҳақида маълумот тарқатилмаган.


2019 йилда Ўрта ер денгизида қанча мигрант чўкиб кетгани маълум бўлди  

Маълум бўлишича, 2019 йил бошидан буён Ўрта ер денгизи орқали Европага ўн етти мингдан ортиқ мигрант ва қочқинлар келган.  Уларнинг 440 га яқини ҳалок бўлган ёки бедарак кетган. Мигрант ва қочқинларнинг Европа ва ривожланган давлатларга интилишининг асосий сабабларидан бири сифатида улар яшаётган мамлакатларда айни пайтда уруш кетмоқда, ёки очарчилик юз бермоқда. Айниқса, Сурия, Ливан, Ироқ ва Африка қитъасидаги қолоқ давлатларнинг фуқаролари тўкин ҳаёт истаб ана шундай таваккалга қўл уришмоқда. Энг ачинарлиси, уларнинг кўпчилиги, айниқса, Европага денгиз орқали бориб қолмоқда. Бироқ, денгизга отланган муҳожирларнинг ҳаммаси ҳам ўз манзилига эсон-омон етиб олмоқда деб бўлмайди. Уларнинг аксарияти денгиздаги тошқинлар, йўллардаги турли бахтсиз ҳодисалар, тўйиб овқатланмаслик, бошпанасизлик сабаб ҳалок бўлишмоқда. 


Масжидда яна отишма. Бу сафар Лондонда

 Лондон атрофидаги Илфорд шаҳарчасида масжидда отишма содир бўлган. Бунинг оқибатида полиция воқеа жойига етиб келган ва бинони ўраб олган. Ҳудуд полициясига кўра, отишмада ҳеч ким жабр кўрмаган. Мусулмонлар масжидига уюштирилган ҳужум биринчиси эмас.  Жорий йилнинг  15 март куни Янги Зеландиянинг Крайстчерчидаги икки масжидга қилинган ҳужум оқибатида 50 киши ҳалок бўлган, яна шунча киши жароҳатланган эди.


Таниқли журналист мотоциклдан йиқилиб вафот этди

 Россиялик таниқли журналист, “Говорит Москва” радиостанцияси бош муҳаррири Сергей Доренко бахтсиз ҳодиса оқибатида 60 ёшида вафот этди. Доренко мотоциклда кетаётганда ўзини ёмон ҳис қилган ва йиқилиб тушган. Шифокорлар унинг ҳаёти учун курашишган, бироқ сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

Россия дунёда тенги йўқ қирувчисига эга бўлмоқда

 Жорий йилда Россия федерацияси Мудофаа вазирлиги Су-57 қирувчиси билан бойитилиши кутилмоқда. Бешинчи авлодга мансуб қирувчи 5+ тизимидаги супер двигатель билан жиҳозланган. Ушбу модел 2019 йилнинг ноябрь ойида Россия авиацияси таркибига қўшиб олинади.
Илк Су-57  серияли қирувчини мамлакат Ҳаво-космик кучлари қабул қилиб олади. Кўп бор таъкидланганидек, Су-57 лойиҳаси энг махфий лойиҳа бўлиб қолмоқда. 


Россия фуқароси томонидан пичоқланган ўзбекистонлик дафн этилди 

Россиянинг Тула вилоятидаги супермаркетда пичоқлаб ўлдирилган, келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Амида Эгамуратова 2 май куни ватанда дафн этилди. Жасадни жўнатиш ва дафн этиш харажатларини россиялик иш берувчи ўз зиммасига олди. Марҳуманинг 3 нафар фарзанди – Россия фуқаролари Тула вилоятида ўз оталари – Россия фуқароси қармоғида қолди.

Лазарева 65 миллион доллар эвазига озодликка чиқарилди 

Қувайт суди 2018 йилда Қувайт портидаги талон-тарожликлари учун 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган  россиялик тадбиркор Мария Лазаревани 20 миллион динор (65 миллион доллар) эвазига озодликка чиқарди. Шунингдек, унинг ҳамкори Саид Даштий ҳам номаълум киши томонидан тўланган гаров пули эвазига вақтинча озодликка чиқарилган. 


Россияда йўловчи самолёт ёниб кетди. Қурбонлар сони 13 киши 

Москва вақти билан соат 18:00 да Шереметьеводан Мурманскка парвоз қилган SSJ-100 йўловчи самолёти яна аэропортга қайтиш ва фавқулодда қўнишни амалга оширган. Самолёт Москва осмонида бир неча марта айланиб, кейин кескин пасая бошлаган ва 18:40 лар атрофида бир қаноти ёнаётган ҳолда аэропортга қайта қўнган. Шундан сўнг лайнерни олов тўлалигича қабрам олди ва одамлар тезлик билан эвакуация қилинган. Яшин уриши тахмин қилинган фалокат сабаб 41 киши ҳаётдан кўз юмди. 

Шу куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Москва шаҳрининг “Шереметьево” аэропортида самолётнинг фавқулодда қўниши оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга ҳамдардлик мактуби йўллади. 

СПОРТ

 Ўзбек боксчилари “Губернатор кубоги”да ҳам биринчи

 Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида ўнинчи бор ўтказилган турнирда ўзбекистонлик боксчилар юқори кайфиятда иштирок этишди. Ўзбек бокс мактаби тарбияланувчилари Абдумалик Халаков (-56 кг), Иқболжон Холдоров (-69 кг) ва Козимбек Мардонов (-81 кг) барча рақибларини мағлуб этиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишди.


Фазлиддин Ғоибназаровда илк мағлубият

 Ўзбекистонлик Олимпия чемпиони, 27 ёшли Фазлиддин Ғоибназаров профессионал боксдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Ўзидан анча новча рақиб билан жанг ўтказган ўзбекистонлик боксчи тенг кураш олиб борган бўлса-да, мағлубиятни тан олишга мажбур бўлди. Ҳакамларга кўра,  10 раунд давом этган баҳсда 96-92, 96-92, 95-93 ҳисобидаги фарқ билан америкалик боксчи ғолиб деб топилди.


Ушбу ҳафта спорт оламида энг ёрқин воқеликлар юз берди. УЕФА чемпионлар лигаси ярим финал жавоб ўйинлари бўлиб ўтди. “Энфилд”да бўлиб ўтган ўйинда “Ливерпуль”  ўйинчилари “супер камбек”ни амалга ошира олишди. Дастлабки ўйинда “Ноу Камп”да 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган Валверди шогирдлари бу кеча майдонни шармандаларча тарк этди.  

Иккичи жавоб учрашуви ҳам биринчисиданда қизиқарлироқ ўтди. Ўз майдонида “Аякс”га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган “Тоттенҳем” жамоаси жавоб ўйинида “камбек”  амалга оширолди. Маурисио Почеттино шогирдлари жавоб ўйинида Лукас Моуранинг голлари эвазига турнир финалига йўл олди
 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг