Россия фуқароси томонидан пичоқланган ўзбекистонлик дафн этилди
Жамият
−
08 Май 2019
8972Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси консуллик бўлими Тула области Узловая шаҳрида фуқаро У.Эгамуротованинг ўлдирилиши билан боғлиқ вазиятни кузатиб боришда давом этмоқда. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати маълум қилди.
Маълум бўлишича, марҳума келиб чиқишига кўра ҳақиқатдан ҳам ўзбекистонлик бўлиб, 2011 йилда доимий яшаш жойини Россияга кўчирган ҳамда Россия Федерацияси фуқаролигини олиб Ўзбекистон фуқаролигидан воз кечган.
2019 йилнинг 1 май куни У.Эгамуротованинг жасади, ватандош сифатида, Ўзбекистонга етказилди ҳамда 2 май куни ватанда дафн этилди. Жасадни жўнатиш ва дафн этиш харажатларини россиялик иш берувчи ўз зиммасига олди. Марҳуманинг 3 нафар фарзанди – Россия фуқаролари Тула вилоятида ўз оталари – Россия фуқароси қармоғида қолди.
Айни пайтда Тула вилояти Тергов бошқармаси Узловая шаҳри тергов бўлими томонидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисмида кўзда тутилган жиноят (одам ўлдириш) аломатлари бўйича очилган жиноят ишининг тергов жараёнлари давом этмоқда. Мазкур жиноятни содир этганликда гумонланаётган Россия фуқароси қамоққа олинган.
Айни пайтда у билан тергов ишлари олиб борилмоқда ва у Россия Жиноят кодекси доирасида ўз қилмишига яраша жазо олади, дейилади хабарда.
LiveБарчаси