Актриса Тўти Юсупова оғир жудоликка учради
Жамият
−
09 Май 2019
43537Бугун, 9 май куни Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупованинг турмуш ўртоғи дубляж режиссёри Мирғиёс Соатов 88 ёшида вафот этди. Марҳум пешин намозидан кейин дафн қилинди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Мирғиёс Соатов 10 апрель куни 88 ёшни қаршилаганди. Мирғиёс ака яқин вақтларда икки маротаба юрак ҳуружини ўтказган, таваллуд кунида ҳам шифохонада бўлган.
Мирғиёс Соатов нафакат дубляж режиссёри, балки бир қанча фильмлардаги роллари билан ҳам томошабинларга яхши таниш бўлган.
Бундан бир неча йил аввал Тўти Юсупова ва Мирғиёс Соатовнинг икки ўғли ҳам вафот этган эди.
QALAMPIR.UZ таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари, яқинлари, дўстларига ҳамдардлик билдиради.
LiveБарчаси