Россияда йўловчи самолёт ёниб кетди. Қурбонлар сони 13 киши

Олам

image

Москва вақти билан соат 18:00 да Шереметьеводан Мурманскка парвоз қилган SSJ-100 йўловчи самолёти яна аэропортга қайтиш ва фавқулодда қўниш учун рухсат сўраган.

Маълум бўлишича, самолёт Москва осмонида бир неча марта айланиб, кейин кескин пасая бошлаган ва 18:40 лар атрофида бир қаноти ёнаётган ҳолда аэропортга қайта қўнган. 

Самолётнинг ёнишига чақмоқ уриши сабаб бўлганлиги айтилмоқда. Лайнер қўнишни амалга оширгач уни тўлалигича олов қамраб олган. Ёнаётган самолиётдан одамлар тезлик билан эвакуация қилинган. Лекин шунга қарамай, воқеа жойида 13 кишининг ҳалок бўлгани маълум қилинди. Яна 6 киши куйиш тан жароҳатини олган.

Маълум қилинишича, самолётда 73 йўловчи ва 5 кишидан иборат экипаж бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ёнғин

Баҳолаганлар

56

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг