Видео: аёл бошқа бировнинг оиласи бузилишида айбланиб, “самосуд” қилинди
Жамият
−
08 Май 2019
22527Ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ аёллар томонидан уюштирилган “самосуд” ҳолати тасвирланган видео тарқалди. Фойдаланувчиларнинг ёзишича, аёллар одамлар гавжум жойда бошқа бир аёлни калтаклаган.
Иддаоларга кўра, аёл зўравон аёллардан бирининг оиласи бузилишига сабабчи бўлгани учун “самосуд” қилинган.
Воқеа Ангрен шаҳрида юз бергани ҳақида маълумотлар бор. Ушбу шармандали воқеа қачон юз бергани ва унинг иштирокчиларининг шахси ҳозирча номаълум. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳозиргача маълумот бермади.