Усикнинг орзуси кечикмоқда
Спорт
−
23 Май
2681Бокс бўйича оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони Александр Усикнинг футболдаги дебюти октябрь ойидан кейин амалга ошиши мумкин. Бу ҳақда “Полесье” клуби вице-президенти маълум қилди.
Режага кўра, Усик мавсум якунида расмий ўйинда “Полесье” сафида дебют қилиши керак эди, бироқ Фьюрига қарши жангнинг кейинга қолдирилгани унинг футболдаги дебютини кечиктирди. Шу сабаб Усик мавсумнинг иккинчи ярми учун жамоа таркибига киритилмади.
“Сўнгги қайднома топшириш муддати 12 март куни тугагани боис, афсуски, Александр Усик “Полесье” клубининг жорий мавсум учун расмий қайдномасида бўлмагани учун жамоанинг расмий ўйинларида иштирок эта олмайди”, дейди клуб вице-президенти.
Қайд этилишича, октябрь ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган Фьюрига қарши реванш жангидан кейин Усик ўз орзусини амалга ошириши мумкин. Усик бунгача “Полесье” сафида “Верес” клубига қарши қишки кубок ўртоқлик турнирида майдонга тушганди.