Усик – Жошуа реванш жанги тафсилотлари тез орада маълум бўлади

Спорт

image

Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифаси жангчиси Энтони Жошуанинг промоутери Эдди Хирн WВА, WВО ва IBF йўналишлари чемпиони Александр Усикка қарши реванш жанги ҳақида фикр билдирди.

Хирн Янги йилдан кейин Усикнинг промоутери Александр Красюк билан учрашув ўтказиб, иккинчи жангнинг барча тафсилотларини келишиб олишини маълум қилган.

“Биз ўзаро кўришиб, жанг санасини келишиб олишимиз керак. Апрель бу жанг учун идеал вариантдек кўринмоқда, аммо савол шундаки, у қаерда бўлиб ўтади. Янги йилдан сўнг жангни режалаштиришни бошлаймиз, бунинг вақти келди”, дейди Хирн.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 сентябрь куни Александр Усик британиялик Энтони Жошуани мағлуб этган ва супер оғир вазн тоифасида WВА (Супер), IBF, WBО ва IBО чемпионлик камарларини қўлга киритган.

Аввалроқ Усик Жошуа билан реванш олишдан қочиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.


Мақола муаллифи

Теглар

WBA Жошуа IBF WBO Усик Хирн

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг