Усик фаолиятини футболда давом эттиради

Спорт

image

Бокс бўйича WBA, WBO ва IBF йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони украиналик Александр Усик “Полесье” футбол клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, Усик Житомир жамоаси сафида 17-рақам остида тўп суради. 2023-24 йилги мавсумда “Полесье” Украина Премьер-лигасида ўйнайди.

Ўтган мавсумда клуб мамлакат иккинчи дивизионида 1-ўринни эгаллади. Украина миллий чемпионати 1-турида “Полесье” сафарда “Верес”га қарши баҳс олиб боради. Учрашув 29 июль куни бўлиб ўтади.

Ҳозирча боксчининг ўзи ва унинг вакиллари “Полесье” клуби билан шартномага оид хабарларга изоҳ бермаган.
Маълумот ўрнида, Усик ўз вақтида “Таврия” ёшлар жамоасида ярим ҳимоячи сифатида ўйнаган. 

Украиналик боксчи мутлақ чемпион мақомини қўлга киритиш учун британиялик Тайсон Фюрига тегишли бўлган WBC камарини олиши керак. Март ойида Усик ва Фюри ўртасидаги жанг даромад тақсимоти бўйича келишувга эришилмагани сабабли бекор қилинганди. Натижада Фюри 28 октябрь куни собиқ UFC чемпиони Франсис Нганнуга, Усик эса 26 август куни WBA World камари соҳиби британиялик Даниель Дюбуага қарши жанг қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Александр Усик Полесье

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг