Урсула фон дер Ляйен судга берилди

Олам

image

Белгиялик лоббист Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйенни судга берди. Бу ҳақда “Euractive” хабар берди.

Маълумотларга кўра, Европа Иттифоқи институтларида аккредитациядан ўтган лоббист, Бельгиядаги консалтинг фирма вакили Фредерик Балдан судга мурожаат қилиб, фон дер Ляйеннинг Американинг Pfizer фармацевтика компанияси раҳбари Альберт Бурла билан ёзишмаларини оммага ошкор қилишни талаб қилган.

Фон дер Ляйенга қарши ҳокимиятни суиистеъмол қилиш, расмий ҳужжатларни йўқ қилиш, ноқонуний фойда олиш, коррупция каби айбловлар қўйилиши мумкин.

Таъкидлаш жоизки, Европа Комиссияси коронавирус пандемияси даврида айрим дори воситалари ва вакцина ишлаб чиқарувчилардан катта миқдорда препарат сотиб олган. Вакциналарни етказиб бериш бўйича энг йирик шартнома Pfizer-BioNTech билан имзоланган. Тез орада ЕК раҳбари Урсула фон дер Ляйен ва Pfizer раҳбари Альберт Бурла ўртасидаги шахсий ёзишмалари ҳақида маълумотлар тарқала бошлади.

Европа Иттифоқи расмийлари эса ҳозирда фон дер Ляйен ва Бурла ўртасидаги ёзишмаларнинг матнини ошкор қилишдан бош тортмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Буюк Британия Бош вазири Риши Сунак терговга тортилган эди. АҚШ собиқ президенти Дональд Трампга қарши эса судда 34 та айблов қўйилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

суд Урсула фон дер Ляйен

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг