Ўриндиқ остида кўрмайди деб ўйлаганди...

Жамият

image

Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ўтказган тезкор тадбири давомида марихуана гиёҳвандлик моддасининг ғайриқонуний айланмасига чек қўйди.

Ғиждувон туманида ўзининг Nexia русумли автомашинасида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Ж.Ш. тезкор гуруҳ  вакиллари томонидан тўхтатилиб, автомашинаси тегишли тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автотранспорт воситасининг олд йўловчи ўриндиғи остига 8 дона гугурт қутиларига жойлаштирилган умумий оғирлиги 45,12 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик моддалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, “Бухоро аэропорти” чегара божхона постида хориждан учиб келган фуқаро Ф.И умумий қиймати 18,9 миллион сўмлик, 6 минг 300 дона сим карталарни мамлакатга ноқонуний тарзда олиб киришга уринган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Божхона гугурт қутисига жойлаганди

Баҳолаганлар

83

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг