Сим-карталарнинг ноқонуний айланмаси тўхтатиб қолинди

Жамият

image

Ўзбекистон божхоначилари қонун бузилиши ҳолатларига қарши курашишда давом этмоқда. Афсуски, турли ноқонуний йўллар билан мамлакат ҳудудига товар олиб кириш ва чиқариш билан шуғулланувчи шахслар орамизда ҳамон учраб турибди.

Хусусан, кеча, 27 сентябрь куни “Бухоро аэропорти” чегара божхона постига хориждан учиб келган фуқаро Ф.И божхоначилар томонидан белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахс умумий қиймати 18,9 миллион сўмлик, 6минг 300 дона сим карталарни мамлакатга ноқонуний тарзда олиб киришга уринган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

чегара Божхона сим карта

Баҳолаганлар

80

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг