Ургутлик кўзи кўкарган болага аслида нима бўлган? Омбудсман изоҳ берди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда боланинг отаси томонидан калтаклангани айтилаётган видео бўйича Болалар омбудсмани қўшимча маълумот берди.

Билдирилишича, Ургут тумани “Юқори Қалангар” МФЙдаги 2017 йилда туғилган бола юз-кўзидаги жароҳати туфайли жорий йил 30 октябрь куни Ургут туман марказий шифохонасига отаси томонидан олиб келинган ва ушбу ҳолат юзасидан Ургут туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган.

Сўнгра ушбу ҳолат юзасидан 3 ноябрь куни суд тиббий экспертизаси тайинланган. Унга кўра, болага ўтмас қаттиқ жисмлар билан жароҳат етказилган. Аммо терговга қадар текширув натижасида жиноят аломатлари аниқланмаганлиги сабабли ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатилиши рад этилган.

Фақатгина 12 декабрга келиб, ушбу қарор Болалар омбудсмани ва Бош прокуратура назоратига олинганидан сўнг бекор қилинди ва қўшимча текширув ҳаракатлари олиб бориш учун туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимига юборилди. Қўшимча терговга қадар текширув давомида психолог бола билан суҳбат ўтказди ва ҳолат аниқлаштирилди.

Омбудсманнинг билдиришича, бола 29 октябрь куни отасининг уйи яқинидаги савдо дўкони олдида югуриб, асфальт қопламасига йиқилган, бурни қонаб, юзи шилинган. Воқеага гувоҳ бўлган дўкон сотувчиси боланинг ҳақиқатдан ҳам чорва молларининг орқасидан чопиши оқибатида юзи билан ерга йиқилганини тасдиқлаган.

Шунингдек, Болалар омбудсмани мазкур ҳолат юзасидан назоратни давом эттиришини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ кичик ёшдаги боланинг боғчага юзи ва кўзлари жароҳатланган ҳолда келгани ва уни отаси калтаклагани ҳақида хабарлар тарқалганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Омбудсман Ургут бола

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг