Самарқандда боғча боласи отаси томонидан калтаклангани айтилди
3-саҳифа
−
15 Декабрь 2023
6539Ижтимоий тармоқларда кичик ёшдаги боланинг боғчага юзи ва кўзлари жароҳатланган ҳолда келгани ва уни отаси калтаклагани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани муносабат билдирди.
Дастлабки маълумотга кўра, мазкур зўравонлик факти Самарқанд вилояти Ургут туманида юз бергани аниқланган. Ҳозирда туман ИИБ томонидан ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Болага нисбатан бундай ҳаракатга йўл қўйган шахслар ким бўлишидан қатъи назар қонунан жавоб бериши таъминланади. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади”, дейилади муносабатда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Қибрай туманида жиззаки тарбиячи 4 яшар болани уриб, дарс ўтгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси