“Кўк, кўк, кўк”. Қибрайда жиззаки тарбиячи 4 яшар болани уриб, дарс ўтди 

3-саҳифа

image

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда боғча тарбиячиси ёш болани уриб, дарс ўтаётгани акс этган видео тарқалди. Унда асабий боғча опа ёш боладан турфа рангдаги кубиклар орасидан кўк ранглисини олиб беришни талаб қилар экан, қўрқиб қолган мурғак тарбияланувчига "жазо" қўллаётганини кўриш мумкин. 

Текширув натижасида Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган “Лого билим” таълим марказида тарбиячи болани уриб, дарс ўргатаётгани аниқланган. Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан маълумот берди. 

Унга кўра, педагог 2019 йилда туғилган тарбияланувчи М.Б.ни урган ҳолда олиб бораётган машғулоти юзасидан Болалар омбудсманига боланинг онаси Х.Д. томонидан мурожаат келиб тушган. 

"Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинди ва у юзасидан туман ИИБ томонидан 5 декабрь куни терговга қадар текширув ишлари бошланди", дейилади бу ҳақдаги муносабатда.

Ўзига хос хусусиятларга эга бўлган болага нисбатан бундай педагогикага зид ҳаракатларга йўл қўйган мутахассис ҳозирда ишдан бўшатилган бўлиб, унинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

жиззаки тарбиячи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар