Урганчда Жалолиддин Мангуберди ҳайкали ва туннель қурилади

Жамият

image

Хоразм вилояти Урганч шаҳрининг бош майдони янгидан қурилади. Майдон марказида 25 метрлик Жалолиддин Мангуберди ҳайкали ўрнатилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матубот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бу Ўзбекистон Президентининг ташаббуси бўлиб, мамлакатда бош майдон остидан ўтказилган илк туннель бўлади. Туннель аэропорт ва темир йўл вокзалини боғлаб турувчи Ал-Хоразмий кўчаси ва Қирғизёп канали остидан ўтади. 

Лойиҳа чизмасида курантлар акс эттирилмаган, шунингдек, ушбу ҳудуддан узоқ бўлмаган жойдаги Жалолиддин Мангуберди ҳайкали борасида қандай режалар борлиги маълум эмас.

Туннель қурилиши муносабати билан шаҳарнинг бир қатор кўчалари ва чорраҳаларида транспорт ҳаракатини ташкил этиш қайта кўриб чиқилади. Лойиҳани қачонга якунлаш режалаштирилгани ва унинг қиймати қанча бўлиши ҳақида маълумот берилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хоразм Урганч

Баҳолаганлар

158

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made