Ғазода тиббий вазият янада оғирлашиши кутилмоқда

Олам

image

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги (UNRWA) ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) энди Ғазо секторидаги аҳолига ёрдам кўрсатмаяпти. Чунки улар Ғазони тарк этди. Бу ҳақда Ғазо сектори Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, “Al Arabiya” телеканали хабар берди.

"UNRWA ва ЖССТ энди Ғазо секторида хизмат кўрсатмайди. БМТ агентликлари Исроилга бўйсуниб, Ғазо секторини тарк этди", деган анклав Соғлиқни сақлаш бўлими раҳбари Мунир ал-Габаш.

Унинг сўзларига кўра, Исроилнинг Ғазога берган зарбалари қурбонлари сони 12 мингга етган, яна 30 мингга яқин киши яраланган. Мунир ал-Габашнинг таъкидлашича, улар орасида Ғазо шаҳридаги “Ал-Шифа” шифохонасида вафот этганлар (камида 170 киши) ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Исроил Мудофаа вазири Йоав Галант ҲАМАС Ғазо устидан назоратни йўқотганини даъво қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЖССТ Ғазо UNRWA

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг