Улуғбек Рашидов кетма-кет икки бор Гран-прида ғолиб бўлди
Спорт
−
03 Сентябрь 2023
5012Франция пойтахти Париж шаҳрида таэквондо WТ бўйича Гран-при турнирида Улуғбек Рашидов олтин медални қўлга киритди.
Улуғбек Рашидов мусобақанинг 68 килограммгача вазн тоифасида баҳс олиб борди. У финал жангида бразилиялик Эдивак Понтес устидан ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритди.
Шундай қилиб, Улуғбек Рашидов ушбу натижаси билан кетма-кет икки Гран-при турнирида ғалаба қозонган илк ўзбек таэквондочисига айланди.
Маълумот учун, Токио-2020 олимпия ўйинлари олтин медали соҳиби Улуғбек 29 май – 4 июнь кунлари Озарбайжон пойтахтида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ у Италия пойтахтида таэквондо WT бўйича Гран-при мусобақасида олтин медалини қўлга киритганди.
LiveБарчаси