Улуғбек Рашитов Рим Гран-приси чемпиони бўлди

Спорт

image

Италия пойтахтида кеча, 9 июнь куни старт олган таэквондо WТ бўйича Гран-при мусобақасининг -68 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган ўзбекистонлик Улуғбек Рашитов мусобақа олтин медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олимпия қўмитаси Ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур мусобақанинг биринчи куни Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли бошланди. Ярим финалда хорватиялик рақиби Марко Голубик даянга чиқмаганлиги сабабли Рашитов жангсиз финал йўлланмасини қўлга киритди.

Шунингдек, у финалда венгриялик Левенте Жозсани 2:0 ҳисобида мағлубоятга учратди. Бу билан 8 йиллик танаффусдан сўнг ўзбекистонлик таэквондочилар Гран-при мусобақасида илк олтин медалга сазовор бўлди.

Яна бир ўзбекистонлик таэквондочи Никита Рафалович ҳам Гран-при финалигача етиб келди. Буюк Британия вакили Каден Куннингемга қарши кечган баҳс афсуски 2:0 ҳисобида рақиб фойдасига ҳал бўлди. Шу тариқа, Никита Рим Гран-присининг кумуш медалига эга чиқди.

Маълумот учун, Токио-2020 олимпия ўйинлари олтин медали соҳиби 19 ёшли Улуғбек Рашидов 29 май – 4 июнь кунлари Озарбайжон пойтахтида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг