Улуғбек Иноятов Алишер Қодировни популистликда айблади

Жамият

image

“Миллий тикланиш” демократик партияси лидери Алишер Қодиров популистлиги сабаб парламент сайловида етарлича овоз тўплай олмаган. Халқ демократик партияси раиси Улуғбек Иноятов бугун, 26 декабрь куни Халқаро пресс-клубнинг сайлов натижаларига бағашланган навбатдаги сессиясида шундай фикр билдирди.

“Алишер Келдиевичнинг депутат сифатида сайлана олмаганининг асосий сабаби бу унинг популистлиги бўлди. Сайлов кампанияси давомида ҳам унинг раҳбарлиги остидаги партия фақат популизм билан шуғулланди”, дейди Улуғбек Иноятов.

Иноятовнинг бу иддаосига жавоб ўзини кўп куттирмади. МТДП лидери Алишер Қодиров рақобатчи партия раҳбарига дарров жақоб қайтарди:

“Популизм бу халққа хизмат қилишдир”.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 22 декабрь куни олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига сайловлар ўтказилди. Сайлов натижасига кўра, ЎзЛиДеП ғолиб бўлди ва партияда кўпчилик ўринни қўлга киритди.

Сайлов 150 та округдан 125 тасида муваффақиятли ўтди. Қолган 25 та округда ҳеч бир номзод 50 фоиздан кўп овоз ололмади. Ушбу округларда сайловларнинг 2-тури 2020 йилнинг 5 январига белгиланди.

Популизм бу – сиёсатда сайловолди кампанияси вақтида машҳурликка эришиш учун кенг оммага асоссиз ваъдалар бериш ва уларнинг ишончига кириш тактикаси. Популист шу тактикани қўлловчи шахс.


Мақола муаллифи

Теглар

сайлов Алишер Қодиров Улуғбек Иноятов

Баҳолаганлар

221

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг