Қайта сайлов ўтказиладиган округлар сони 25 тага етди. 2-тур санаси маълум бўлди

Жамият 5916
image

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 22 декабрь куни Ўзбекистонда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, вилоят, туман, шаҳар кенгашларига сайловлар ўтказилди.

23 декабрь куни сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилиниб, 22 та сайлов округида номзодлар етарлича овоз тўплай олмагани сабабли 2-тур ҳам ўтказилиши маълум қилинди.

Бугун, 25 декабрь куни Марказий сайлов комиссияси сайлов натижаларига тузатиш киритди ва 22 эмас 25 округда сайловлар қайтадан ўтказилишини маълум қилди. Сайловнинг 2-тури 2020 йилнинг 5 январь куни ўтказилади.

"Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг якуний баённомалари ўрганиб чиқилганда, 3 та сайлов округида сайлов натижаларини аниқлаш жараёнида арифметик хатоликка йўл қўйилганлиги аниқланди. 
Булар Самарқанд вилояти 67-Пастдарғом сайлв округи ҳамда Фарғона вилояти 102-Яйпан ва 106-Бағдод сайлов округларидир.

Хатолик сайлов натижаларини ҳисоблаш билан боғлиқ бўлиб, тўпланган овозларни номзодлар ўртасида фоиз кўринишида тақсимлашда содир этилган (экранда кўриш мумкин) Мисол келтириш керак. Юқорида қайд этилган сайлов округларида номзодларнинг биронтаси ҳам етарли миқдорда овоз ололмаганлиги сабабли мазкур округлардан депутат сайланмади", деб маълум қилди МСК раиси ўринбосари Маҳмуд Истамов.

 

Парламент сайлови биринчи турининг корректировка қилинган ҳолатдаги натижалари: 

1. ЎзЛиДеП - 42 (-1)
2. “Миллий тикланиш” - 34 (-1)
3. “Адолат” СДП - 20 (-1)
4. Халқ демократик партияси - 18
5. Экопартия - 11

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 167
Рейтинг: 3
Теглар
t
×