Украинага яна қирувчи самолётлар етиб келди
Олам
−
17 Апрель 2023
12568Словакия Мудофаа вазирлиги барча ваъда қилинган МиГ-29 қирувчи самолётларини Украинага топширишни эълон қилди. Бу ҳақда бугун, 17 апрель куни “Правда” газетаси хабар берди.
“Ўтказиш имкон қадар юқори хавфсизлик шароитида амалга оширилди. Мен барча иштирокчиларга ўз миннатдорчилигимни билдираман, чунки бундай ҳолларда бу ҳақиқатдан ҳам муҳим ва мураккаб логистика операциясидир”, дейди республика Мудофаа вазири Ярослав Надя.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Словакия 13 та МиГ-29 қирувчисини Украинага топширишни маъқуллаган эди. Киевга кўрсатган ёрдами эвазига у АҚШ ва Европа Иттифоқидан 900 миллион доллар миқдорида компенсация олиши маълум бўлганди. Польша ҳам Украинага МиГ-29 берган ва уларнинг ўрнини Британия самолётлари билан тўлдириши айтилган. Шунингдек, Киевга кўрсатаётган умумий ёрдами учун Варшава Европа тинчлик жамғармасидан 43 миллион евро олган ва яна 240 миллион евро олиш ниятида экани маълумбўлган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь