Польша ҳам Киевга кўрсатган ёрдами учун “мукофотланди”
Олам
−
23 Март 2023
11227Польша Украинага ҳарбий-техник ёрдам кўрсатгани учун Европа тинчлик жамғармасидан 43 миллион евро олди. Ҳозирда Варшава жамғармадан яна 240 миллион евро олиш ниятида. Бу ҳақда бугун, 23 март куни Польша Бош вазири Матеуш Моравецкий маълум қилди.
“Польша ушбу фонддан жанг қилаётган Украина учун қурол сотиб олишни қайта молиялаш мақсадида 200 миллион злотий олди. Биз хориждан нафақат ўзимиз (Киевга) жўнатган қуроллардан анча замонавийроқ аслахаларни қабул қилиб, армиямизни мустаҳкамлаблаяпмиз, балки катта молиявий ресурсларни ҳам олмоқдамиз. Эндиликда яна 240 миллион евро сўрамоқчимиз. Яъни, яқин икки ҳафта ичида яна 1 миллиард злотий Польшага кириши мумкин”, деган Польша Бош вазири.
Маълумот учун, Польша Украина Қуролли кучларига Т-72 танклари, артиллерия снарядлари ва ўқ-дорилари, портатив зенит-ракета тизимлари, учувчисиз учиш аппаратлари топширган. Шунингдек, Польшада Украина аскарлари Leopard 2 танклари ва Krab гаубицаларига техник хизмат кўрсатишга ўқитилмоқда. Тез орада Варшава Киевга Leopard 2 танкларини топширади. Бундан ташқари, у ўзининг МиГ-29 қирувчи самолётларини ҳам Украинага топширишини эълон қилган. Умуман олганда, ўтган йил давомида Польша Украинага 2,2 миллиард евро миқдорида ҳарбий ёрдам кўрсатган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Словакия Киевга етказиб бераётган қирувчи самолётлари учун АҚШ ва Европа Иттифоқидан 900 миллион доллар миқдорида компенсация олиши маълум бўлган эди.
LiveБарчаси