Словакия Киевга қилган ёрдами учун “мукофот”ини олади
Олам
−
17 Март 2023
19291Словакия Украинага МиГ-29 қирувчи самолётларини етказиб бергани учун 900 миллион доллар миқдорида компенсация олишни кутмоқда. Унинг таркибига АҚШдан 700 миллион доллар миқдоридаги ҳарбий техника нархи ҳам киради. Бу ҳақда республика Мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Ярослав Надь маълум қилди.
“Гап компенсациянинг умумий миқдори 900 миллион доллар ҳақида кетмоқда Республика Европа Иттифоқининг махсус жамғармасидан маблағ олиши керак, шунингдек, АҚШдан ҳам қиймати тахминан 700 миллион долларлик ҳарбий техникани Словакияга ўтказиш таклифи келиб тушган”, деган Ярослав Надь “Словак” радиосига берган интервьюсида .
Унинг сўзларига кўра, самолётларни Украинага топшириш бир неча ҳафта давом этади. Ҳозирда Братислава, Киев ва иттифоқчи давлатлар билан бу борада музокаралар олиб бормоқда. Вазир айни дамда қирувчи самолётлар Словакияда эканини маълум қилиб, хавфсизлик нуқтаи назаридан уларнинг қачон Украинага юборилишини айтмаслигини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Словакия Украинага 13 та МиГ-29 қирувчи самолётларини беришини эълон қилган эди. Бунга жавобан Кремль Киевга берилган ҳар бир қирувчи самолёт Россия томонидан йўқ қилинишини таъкидлаган.