Польша Украинага бераётган МиГ-29 нинг ўрнини Британия самолётлари билан тўлдиради

Олам

image

Буюк Британия мудофаа вазири ўринбосари Жеймс Хиппи Варшава Киевга МиГ-29 қирувчи самолётларини топширгандан сўнг Британия Польшага ҳаво кучларини тўлдиришда ёрдам беришга тайёр эканини маълум қилди. Бу ҳақда у Германиянинг "Die Welt" газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

"Биз Польшанинг бўшлиқларни тўлдириш бўйича сўровига жуда ижобий муносабатда бўламиз. Варшава биринчи марта Т-72 асосий жанговар танкларини Украинага ўтказганида, биз буни амалга оширдик ва Польшага Challenger 2 танкларини бердик. Худди шу нарса қирувчиларга ҳам тегишли", деган у. 

Шу билан бирга, Хиппи Польша расмийларининг қарорини "муҳим лаҳза" деб атаб, ҳозиргача Варшавадан биронта ҳам сўров келиб тушмаганини айтган. Буюк Британия Мудофаа вазири ўринбосарининг сўзларига кўра, Украина ҳарбийлари учун энг яхши ечим — улар аллақачон таниш бўлган реактив самолётлар. 

“Қолганлар учун савол шундаки, биз ўз техникаларини етказиб берувчи ҳаво кучларининг салоҳиятини қай даражада тиклаш ҳақида ўйлашимиз керак", деган Жеймс Хиппи

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойи бошида Лондон украиналик ҳарбийларни ўзининг замонавий қирувчиларига узоқ муддатли тайёргарликдан ўтказиш нияти борлигини маълум қилган эди. 16 март куни эса Польша Президенти Анжей Дуда Киев яқин кунларда Варшавадан дастлабки тўртта МиГ-29 самолётини олишини айтган. Словакия ҳам 13 та шу русумдаги қирувчи самолётларни Киевга юборишга қарор қилган эди. Мазкур қирувчилари учун Словакия АҚШ ва Европа Иттифоқидан 900 миллион доллар миқдорда конпенсация олиши маълум бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Польша МиГ-29

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг