Украинадаги урушнинг қачон тугаши мумкинлиги айтилди

Олам

image

Украина Мудофаа вазири Алексей Резников мамлакатда давом этаётган уруш 2024 йилнинг ёзида тугаши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда у Американинг CNN нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Қайд этилишича, CNN мухбири Алекс Марквард Украинанинг Киев шаҳрида Резниковдан интервью олган. Журналист Мудофаа вазиридан урушнинг кейинги йил ёзда тугаш эҳтимоли ҳақида сўраганда, Резников дарҳол:

“Ҳа, биз бу урушда ғалаба қозонамиз”, дея жавоб берган.

Резников, шунингдек, Украина НАТОнинг кейинги йили июль ойида Вашингтонда бўлиб ўтадиган саммитида альянсга аъзо бўлиши мумкинлигини айтган.

“Ким билади, балки бу Украина учун жуда муҳим кун бўлар. Албатта, бу менинг башоратим”, дейди расмий.

Мудофаа вазирининг таъкидлашича, Украинанинг альянсга қўшилиши аҳамияти, унинг Россия ҳужумига қарши кураши туфайли янада ортган.

“Ғалабадан кейин, Украина НАТОнинг манфаатида бўлади. Чунки, биз НАТОнинг ёки Европанинг ҳақиқий шарқий қалқони бўлдик. Ҳақиқий жанговар тажриба – русларни қандай қилиб тўхтатиб қўйиш, НАТО стандартидаги қуроллардан фойдаланган ҳолда уларни енгиш”, дейди Резников.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Қуролли кучлари Бош қўмондони Валерий Залужний Қримни қайтариб олишга ваъда берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина уруш Алексей Резников

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made