Украина ЕИдан фавқулодда ёрдамнинг биринчи қисмини олди
Олам
−
01 Август 2022
7067Украина Европа Иттифоқидан 500 миллион евролик макромолиявий ёрдамнинг биринчи траншини олди. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири Денис Шмигаль ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
“Европа Иттифоқи Украинага 1 миллиард евро миқдорида фавқулодда макромолиявий ёрдам юборди. 500 миллион евро миқдоридаги биринчи транш аллақачон Украина Миллий Банки ҳисобига тушди. Иккинчи транш эртага келишини кутяпмиз”, дея ёзган Шмигаль.
Украина Молия вазирлиги бу пул давлат бюджетининг биринчи эҳтиёжларини молиялаштиришга йўналтирилишини ва мамлакатда молиявий барқарорликни сақлашга ёрдам беришини таъкидлади.
13 июль куни Британиянинг “The Financial Times” газетаси Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг иқтисодий маслаҳатчиси Олег Устенкога таяниб, Киевга бюджет тақчиллигини қоплаш учун Ғарб давлатларидан ойига 9 миллиард доллар кераклигини ёзган эди, бу аввалги талабдан деярли икки баравар кўп.
Бунгача Европа Иттифоқи Украинага 1 миллиард евро миқдорида янги кредит ажратишни маъқуллаган эди.
Бундан олдинроқ Денис Шмигаль АҚШ сўнгги икки ҳафта ичида Киевга 3 млрд доллар ўтказганини маълум қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь