АҚШ сентябрь ойигача Украинага 4,9 миллиард доллар ажратилишини эълон қилди
Олам
−
15 Апрель 2023
3210Жорий йилнинг сентябрь ойида Америка Қўшма Штатлари Жаҳон банки орқали Украинага 4,9 миллиард доллар бюджет ёрдами ажратади. Ушбу мақсадлар учун АҚШ умумий ҳисобда 18 миллиард доллар ўтказишни маъқуллаган. Бу ҳақда Давлат департаменти маълум қилди.
“АҚШ Жаҳон банки механизмлари орқали Украина ҳукуматига 18 миллиард долларлик бюджет ёрдамини тақдим этди. Сентябрь ойида улар қўшимча 4,9 миллиард доллар олади”, дейилади департамент хабарида.
Давлат департаменти баёнотида аниқлик киритилишича, мамлакатни қайта қуриш учун зарур бўлган маблағлар кўлами инвестицияларни рағбатлантириш учун хусусий сектор билан яқин ҳамкорликка боғлиқ.
“Украина муваффақияти яхши бошқарув, қонун устуворлиги ва коррупцияга қарши курашга қаратилган зарур ислоҳотлар билан таъминланиши керак”, дейилади расмий Вашингтон баёнотида.
Шунингдек, Қўшма Штатлар Украинага ҳарбий ёрдам билан бирга бюджет ёрдамини ҳам ажратади. 2022 йилда ёрдамнинг умумий миқдори 75,5 миллиард долларни ташкил этган. НАТО давлатлари эса Украинага 65 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам ўтказган, шундан 30 миллиард доллардан ортиғи АҚШга тўғри келган.
LiveБарчаси