АҚШ бизга хиёнат қилмайди – Зеленский

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский Ғарб давлатлари Украинага ёрдам беришда давом этишини айтди. Бу фикрни у кеча, 19 декабрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида билдирган.

"Ишончим комилки, Қўшма Штатлар бизга хиёнат қилмайди ва улар биз келишган барча нарсани тўлиқ амалга оширади", дейди Зеленский АҚШдан янги ёрдам пакети ажратилиши ҳақида.

Шунингдек, Украина Президенти ЕИ яқин келажакда Киевга ҳам маблағ ажратишига ишонч билдирган.

Унинг фикрича, агар 50 миллиард еврони ўтказиш бўйича келиша олмаса, ёрдамнинг бошқа механизмлари бўлади.

Маълумот учун, АҚШ Президенти маъмурияти октябрь ойида Конгрессга 2024-молия йилида (1 октябрдан бошланган) қўшимча бюджет маблағларини ажратиш бўйича сўров юборган. Бу биринчи навбатда, Исроил ва Украинага ёрдам кўрсатиш, шунингдек, Осиё-Тинч океани минтақасида Хитой ва Россияга қарши курашга тегишли. Умуман олганда, демократ Президент Жо Байден бошчилигидаги АҚШ ижроия ҳокимияти ушбу мақсадлар учун тахминан 106 миллиард доллар олишни истайди. Сўров ва муқобил қонун лойиҳаларининг кейинги тақдири сўроқ остида қолмоқда. Чунки Вакиллар палатаси ва Сенатдаги бир қанча республикачилар Киевга молиявий ёрдамни давом эттиришга очиқчасига қарши чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 12 декабрь куни АҚШ Президенти Жо Байден Украинага 200 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини тасдиқлаганди. АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен эса АҚШ Президенти томонидан тасдиқланган янги ҳарбий ёрдам пакети, агар АҚШ Конгресси Киев эҳтиёжлари учун қўшимча маблағ ажратишга рози бўлмаса, охирги пакетлардан бири бўлиши мумкинлигини айтди. 13 декабрь куни АҚШ Сенати мамлакатнинг 2024 молия йилига мўлжалланган мудофаа бюджетини 886,3 миллиард доллар миқдорида маъқуллади. Мудофаа бюджети лойиҳасида Украинага ҳарбий ёрдам учун 300 миллион доллар ажратилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Зеленский Украинага ёрдам

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг