Байден имзолаган 200 млн долларлик пакет Украина учун охиргиси бўлиши мумкин – Блинкен

Олам

image

АҚШ Президенти томонидан тасдиқланган Украинага 200 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакети, агар АҚШ Конгресси Киев эҳтиёжлари учун қўшимча маблағ ажратишга рози бўлмаса, охирги пакетлардан бири бўлиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ёзма баёнотида маълум қилинди.

“Агар АҚШ Конгресси қўшимча маблағ ажратиш бўйича чора кўрмаса, бу биз Украинага кўрсата оладиган хавфсизлик бўйича сўнгги ёрдам пакетларидан бири бўлади”, дейилади АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати баёнотида.

Ҳужжатда таъкидланишича, жорий ёрдам пакетига ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун ўқ-дорилар ва бутловчи қисмлар, HIMARS MLRS учун қўшимча ўқ-дорилар, 155 мм ва 105 мм артиллерия снарядлари, танкка қарши снарядлар, ўқ-дорилар, шунингдек, эҳтиёт қисмлар ва ёрдамчи ускуналар киради.

Эслатиб ўтамиз, Америка етакчиси Жо Байден ўзининг украиналик мавқедоши Владимир Зеленский билан Оқ уйда бўлиб ўтган учрашувида Қўшма Штатлар томонидан Киевга 200 миллион доллар миқдорида янги ҳарбий ёрдам пакети ажратилишини маълум қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Украина Энтони Блинкен

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made