Россия Украинага юборилган қирувчи самолётларни йўқ қилишини айтди
Олам
−
17 Март 2023
12408Россия Ғарб давлатлари томонидан Украинага етказиб берилган барча қирувчи самолётларни йўқ қилади. Бу ҳақда бугун, 17 март куни Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
Песковнинг таҳдиди НАТОга аъзо давлатлар Польша ва Словакиянинг Киевга МиГ-29 самолётларини жўнатишга ваъда берганидан кейин янгради.
“Махсус ҳарбий операция” давомида ушбу техниканинг барчаси йўқ қилинади. Бу мамлакатларнинг барчаси эски кераксиз ускуналарни йўқ қилиш билан шуғулланаётганга ўхшайди”, дейди Дмитрий Песков.
Маълумот учун, Словакия ўзининг эскирган МиГ-29 самолётларини алмаштириш учун 2018 йилда АҚШдан F-16 қирувчи самолётларига буюртма берган. Унинг 11 та МиГ-29 флоти ўтган ёзда истеъфога чиқарилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Польша 4-6 ҳафта ичида Киевга МиГ-29 қирувчи самолётларини жўнатишини эълон қилган эди. Бугун, 17 март куни эса Словакия ҳам 13 та МиГ-29 ни юборишини маълум қилди.
LiveБарчаси