Украина ва Туркия ҳарбий битим имзолади

Олам

image

Кеча, 16 октябрь куни Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг Туркияга ташрифи мобайнида расмий Киев ва Анқара ўртасида ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.

"Украина Президенти Владимир Зеленский ва Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг учрашуви мобайнида бир қатор ҳужжатлар, хусусан, ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди", дейилган Украина раҳбари девони матбуот хизмати хабарида. 

Украина номидан шартномани Мудофаа вазири Андрей Таран, Туркия томонидан Миллий Мудофаа вазири Ҳулуси Акар имзолаган. Шартнома матни ҳали оммага эълон қилинмаган.

Таъкидланишича, ушбу ҳужжат 21 йўналиш бўйича икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш учун ҳуқуқий асослар яратади. 

Бундан ташқари, Андрей Таран ва Туркиянинг Мудофаа саноати масалалари бўйича Давлат агентлиги раиси Исмоил Демир мудофаа-саноат лойиҳалари бўйича меморандум имзолаган.

Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро Туркия-Украина комиссиясининг 12-йиғилиши якунлари бўйича протокол имзоланган.

Шунингдек, Зеленский Киевда двигателларни қуриш, кема ва дронларни биргаликда ишлаб чиқариш ва яна бир қатор масалалар бўйича Анқара билан ҳамкорлик қилишни мўлжаллаётганини айтган.

Аввалроқ, Зеленскийнинг расмий ташриф билан Туркияга келиши ҳақида хабар бергандик.


Мақола муаллифи

Теглар

туркия украина

Баҳолаганлар

84

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг