Украина ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолайди

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский бугун, 15 октябрь куни расмий ташриф билан Туркияга келади.
Бу ҳақда "Анадолу" маълум қилди.

Украина ҳукумати матбуот хизматининг хабар беришича, ташриф 15-17 октябрь кунларига мўлжалланган. Ташриф давомида Украина ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаши кутилмоқда. 

Украина Мудофаа вазири Андрей Таран туркиялик ҳамкасби Ҳулуси Акарнинг июль ойида Киевга қилган ташрифини ёдга олди.

Маълумот учун, ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги битим икки мамлакатнинг Қора денгиздаги тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга содиқлигини акс эттиради.


Мақола муаллифи

Теглар

туркия украина

Баҳолаганлар

89

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг