Украина Ташқи ишлар вазири Донбассда қандай ҳолатда уруш бошланишини айтди

Олам

image
0:00
0:00
download

Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Франциянинг “Libération” газетасига берган интервьюсида Киев Донбассда уруш бўлишини истамаслигини айтди. Бу ҳақда РБК хабар бермоқда.

“Биз эскалацияни изламаяпмиз, биз ушбу можарони сиёсий ва дипломатик йўл билан ҳал этишга содиқмиз”, дейди Украина ТИВ раҳбари.

Унинг таъкидлашича, Украина армиясига ҳужум қилиш хавфи бўлган тақдирдагина Украина Донбассда ўқ узади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Жо Байден Россиянинг Донбасс ва Қримда давом этаётган тажовузи шароитида АҚШ Украинанинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини доимий равишда қўллаб-қувватлашини тасдиқлаганди.

Шундан сўнг Кремль АҚШнинг Украинани “Россия тажовузидан” ҳимоя қилиш режасига жавоб қайтарди.

Франция ва Германия Донбассдаги вазиятнинг кескинлашувидан хавотирга тушди ва “Украинанинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини” қўллаб-қувватлади.

Кейинчалик Россия АҚШни Донбассдаги провокацион ҳаракатлари оқибатидан огоҳлантирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

194

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг