Украина Ғарб учун “жанговар лаборатория”га айланди – Бен Уоллес

Олам

image

Украина ўзи учун ҳам, Ғарбдаги ҳамкорлари учун ҳам “жанговар лаборатория”га айлантирилди. Бу фикрни Британия Мудофаа вазири Бен Уоллес “Sky News” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Унинг қайд этишича, украиналиклар ва уларнинг ғарбий иттифоқчилари рус аскарларига қарши курашиш учун янги қурол ва технологияларни синаб кўришяпти.

Уоллеснинг сўзларига кўра, омон қолиш иштиёқи украиналикларни иттифоқчилар таклиф қилаётган янги қурол ва модификацияларни синовдан ўтказиш учун тинчлик давридаги меъёр ва қоидалардан воз кечишга мажбур қилмоқда. 

“Улар таваккал қилиб билмаган нарсалари билан тажриба ўтказишмоқда. Украина “жанговар лаборатория”га айланди. Мен бунга сабаб бўлган ҳолатлардан афсусдаман. Аммо бу XXI асрда янги жанг майдонида қандай ҳаракат қилишимиз кераклигини кўрсатди”, дейди Уоллес.

Нашрнинг қайд этишича, Россиянинг Украинага бостириб кириши аввалида британиялик қуролсозлар Brimstone танкка қарши ракетасини Украина воқелигига мослаштира оладими деб ҳайрон бўлишган.

Ушбу ракеталар Британия самолётлари ва дронларидан учирилиши учун мўлжалланган. Шу сабабли, ушбу ракеталар учун Украинада жуда кўп бўлган анъанавий юк машиналаридан ишга тушириш мосламасини яратишга қарор қилинган.

Украинадаги Brimstone ракеталари

Ўтган йилнинг апрель ойида Британия Украинага ўзининг Brimstone ер-ҳаво ракеталарини етказиб беришини эълон қилган эди. Бир ой ўтгач, Британия матбуоти бу ракеталар ўша пайтда энг қайноқ нуқтага айланган Донбасс учун жанг йўналишини ўзгартирганини ёзган.

Шундан сўнг, инглизлар Украинага турли хил модификациядаги ушбу ракеталарнинг янги партияларини етказиб берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бен Уоллес жанговар лаборатория Brimstone

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг