Украина Бахмут Россия томонидан эгалланганини рад этди
Олам
−
20 Май 2023
11895Аввалроқ “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси раҳбари Евгений Пригожин 224 кунлик ҳужум операциясидан кейин Бахмут тўлиқ назоратга олинганини айтгани ҳақида хабар берган эдик. Орадан кўп вақт ўтмай Украина Қуролли кучлари Пригожиннинг ушбу даъвосини рад этиб чиқди.
“Медуза” нашрининг хабар беришича, Украина бўлинмалари шаҳарнинг бошқа қисмида жойлашган ва бу ҳудудлар ҳамон унинг назорати остида қолмоқда.
“Бизнинг бўлинмаларимиз шаҳарнинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган. Улар бизнинг мазкур позицияларимизни ҳимоя қилади ва душманга уларни эгаллашига йўл қўймайди. Душман учун бундай ахборот тўлқинини тарқатиб юбориш жуда муҳим, Чунки улар тўққиз ярим ойдан кўпроқ вақт давомида вилоят марказини эгаллаб ололмаяпти ва бундан ташқари, катта йўқотишларга дучор бўлмоқда”, дейди Украина Қуролли кучлари вакили Сергей Череватий.
LiveБарчаси