Украина қўшинлари Бахмут йўналишидаги муҳим ҳудудни эгаллади
Олам
−
18 Сентябрь 2023
5750Украина қўшинлари Донецк вилоятининг Бахмут йўналишидаги Клешеевка қишлоғини озод қилди. Бу ҳақда мамлакат Қуролли кучлари шарқий гуруҳи матбуот хизмати раҳбари Илья Евлаш маълум қилди.
“Биз озодликни тасдиқлаймиз. 80-алоҳида ҳаво ҳужуми бригадасининг бўлинмалари, 5-алоҳида ҳужум бригадаси, шунингдек, миллий полициянинг “Лють” қўшма ҳужум бригадаси. Клешеевка озод қилинди. У Украинаники”, дейди у BBC’га берган шарҳида.
Кечки мурожаатида Украина Президенти Владимир Зеленский қишлоқни озод қилган ҳарбийларга миннатдорлик билдирган.
Украина Мудофаа вазири ўринбосари Анна Маляр ушбу операцияда 95-ҳаво ҳужуми бригадаси ҳам иштирок этганини қўшимча қилган.
Жорий йилнинг 15 сентябрь куни Украина Бахмут яқинидаги ва шаҳарнинг таъминот линияларига яқин жойлашган яна бир аҳоли пункти Андреевкани озод қилганини эълон қилганди.
“Икки қишлоқ устидан назорат Украина Қуролли кучларига Бахмутни ўраб олишга имкон беради, бу эса жанубдан шаҳарга олиб бориладиган логистика йўлларини тўсиб қўйишга яқинлаштиради”, деб ёзган нашр.
Июль ойида Украина Қуролли Кучлари шарқий гуруҳининг расмий вакили Сергей Череватий Андреевканинг озод этилиши Украина қўшинларининг тактик позициясини яхшилашини ва Бахмутни ўраб олишга ёки рус армиясини ундан сиқиб чиқаришга имкон беришини билдирганди.
Бахмутни ўраб олиш учун асосий бўлган ҳудудлар – Андреевка, Клешеевка ва Курдюмовка эди. Россия шу йилнинг май ойида Бахмут устидан назоратни ўрнатган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь