Украина қўшинларининг йиллик харажати қанча экани очиқланди
Олам
−
03 Август 2023
7453Украина Қуролли Кучларнинг йиллик харажати 2 триллион гривнага (деярли 55 миллиард доллар) тенг. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири Денис Шмигалга таяниб, “Укринформ” агентлиги хабар берди.
“Қуролли кучлар ва урушга сарфланадиган маблағ йилига 2 триллион гривнага яқин. Бу тинчлик давридаги бюджетнинг даромад қисмидан ҳам кўпроқ”, деган Шмигаль.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда давлат ҳамкорларнинг молиявий кўмаги, шунингдек, грант ва кредитлар ҳисобидан ўзини ушлаб турибди.
Олий Рада Бюджет қўмитаси раиси Роксолана Пидласа жорий йилда Украина бюджетини молиялаштириш учун халқаро ҳамкорлардан 25,3 миллиард доллар ташқи ёрдам жалб қилингани, бу барча даромадларнинг 49,1 фоизини ташкил этишини маълум қилган.
Маълумот учун, Украина парламенти 2023 йилги давлат бюджетини 1 триллион 296 миллион гривна (35,1 миллиард доллар) дефицит билан қабул қилган. Бош вазир Денис Шмигалнинг таъкидлашича, 2023 йилги давлат бюджети лойиҳасида даромадлар 1,28 триллион гривна (тахминан 34,6 миллиард доллар), харажатлар 2,57 триллион гривна (тахминан 69,6 миллиард доллар), ойлик бюджет тақчиллиги 3 миллиард долларга баҳоланмоқда. Украина бу тақчилликни ташқи қарзлар билан қоплаш ниятида.
Эслатиб ўтамиз, Украинада уруш бошлангандан бери кўплаб давлатлар Киевга ёрдам бериш учун маблағ ажратади. Улар орасида АҚШнинг ёрдами энг кўп саналади. Масалан, жорий йилнинг июль ойида Вашингтон 1,3 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам, Украинанинг кичик ва ўрта бизнесига ёрдам бериш ҳамда мамлакат иқтисодиётини юксалтириш учун 230 миллион доллар, шунингдек, қўшимча 500 миллион долларлик инсонпарварлик ёрдами кўрсатилишини маълум қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь