Ўқитувчида коронавирус аниқланса, унинг шахси сир сақланадими?
Жамият
−
15 Сентябрь 2020
6055Ўзбекистонда кеча, 14 сентябрдан 2,6 мингдан ортиқ мактабда ўқув йили анъанавий тарзда бошланди. Мактабларнинг очилиши бириничи навбатда ўқитувчилар орасида коронавирус тарқалиши хавфини оширади.
Ўқитувчилар коронавирусга чалинса, уларнинг шахси сир сақланадими? Фақат ўша ўқитувчилар изоляция қилинса, улар билан алоқада бўлганлар нима қилишади? Бу саволларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков жавоб берди.
“Мактаб ўқитувчилари орасида касаллик аниқланганлар 14 кунга изоляция қилиниб муолажалар буюрилади.
Улар билан доимий мулоқатда бўлган ўқитувчилар суриштириш давомида аниқланиб, улар ҳам уй шароитида изоляция қилинади.
Касаллик аниқланган ўқитувчиларнинг шахси билан боғлиқ маълумотлар тиббиёт сири хисобланади”, дейди Отабеков.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 26 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Aҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди. Ушбу қарорда мамлакатдаги умумтаълим мактаблари директорлари, ўқитувчилари ва бошқа ходимлари жорий йилнинг 1 октябрига қадар гриппга қарши эмланиши назарда тутилган эди.