Ўқишни кўчириш бўйича имтиҳон саналари аниқ бўлди

Жамият

image

Давлат тест маркази хориждан ўқишни кўчириш бўйича тест синовлари 23-25 август кунлари ўтказилиши ҳақида хабар берди. 

Қайд этилишича, тез орада  my.dtm.uz сайти орқали имтиҳонга кириш рухсатномасини кўчириб олиш мумкин бўлади. Рухсатномада эса қаерда ва қачон тест топширилиши юзасидан маълумотлар келтирилади. 

Имтиҳонлар бутун республика бўйлаб ўтказилади. Ким қайси ҳудудни танлаган бўлса, ўша ерда тест топширади. 

Ўқишни кўчиришда талаба ўзи танлаган йўналишга мос 2 та мутахассислик фанидан имтиҳон топширади. Ҳар бир фандан 30 та, жами 60 та савол берилади. 

Маълумот ўрнида, 2 та фанга жами 3 соат вақт ажратилади.


Мақола муаллифи

Теглар

ДТМ

Баҳолаганлар

559

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг