Ўқишни аввалги йилларда битирган абитуриентларни ОТМга қабул қилиш тартиби ўзгаради

Жамият

image
0:00
0:00
download

2023 йил 1 ноябрдан бошлаб аввалги йилларда таълим ташкилотларини тамомлаган абитуриентларни давлат олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилишнинг янги тартиби жорий этилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг “Умумтаълим фанлари бўйича якуний давлат аттестациясини ўтказиш ва олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш тартибини такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳасида сўз боради.

2023 йил 1 ноябрдан бошлаб аввалги йилларда таълим ташкилотларини тамомлаган абитуриентларни давлат олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилишнинг қуйидаги тартиби жорий этилсин, унга мувофиқ:

Давлат тест маркази томонидан абитуриентларнинг мажбурий учта фан – она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ ва бошқа тиллар), математика ва Ўзбекистон тарихи фанларини ҳамда иккита бакалавриат таълим йўналишларига мос умутаълим фанларидан билиш даражасини аниқлаш бўйича тест синови ўтказилади. Бунда:

•    тест синови ҳар йили камида уч маротаба Давлат тест маркази томонидан белгиланган муддатларда катта сиғимли биноларда қоғоз (ёки электрон) шаклда ўтказилади;

•    абитуриентларга тест синови жараёнида фанлар мажмуаси бўйича мутахассислик фанларини мустақил танлаш имконияти берилади;

абитуриентларга йил давомида умумтаълим фанларидан тўлов асосида сертификат олиш учун бир неча маротаба тест синови топшириш ҳуқуқи берилади. Бунда:

•    мажбурий фанлар бўйича тест синовида қатнашиш учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,3 баравари миқдорида;

•    мутахассислик фанлар бўйича тест синовида қатнашиш учун ҳар битта фан бўйича – базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,25 баравари миқдорида тўлов ундирилади;

•    “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида кам таъминланган оила сифатида рўйхатга олинган оилаларнинг аъзолари ёки “Темир”, “Ёшлар”, “Аёллар” дафтарларидан бирига киритилган, ногиронлиги (I ва II гуруҳ) бўлган шахслар ва давлат қарамоғида бўлган чин етимларга навбатдан ташқари йилига бир маротаба тўловсиз тест синовида қатнашиш имконияти берилади;

•    тест синови натижалари бўйича абитуриентларга уч йил муддатга амал қиладиган умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисидаги сертификат берилади.

Бунда сертификат олиш бўйича ўтказилган тест синови натижалари таҳлилига кўра, тестология мезонлари бузилган ҳолатларда, Давлат тест марказига тест синови натижаларини бекор қилиш, алоҳида ҳолатларда қайта тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш ваколати берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ имтиҳон ДМТ

Баҳолаганлар

1239

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг