UFC раҳбари Конор ва Порье ўртасидаги жанг ўтказилишини маълум қилди
Спорт
−
15 Апрель 2021
9816Ирландиялик UFC жангчиси Конор Макгрегор ва америкалик жангчи Дастин Порьенинг бўлажак жанги учун промо-ролик эълон қилинди.
Twitter'да эълон қилинган видеода UFC раҳбари Дана Уайт бир қатор янгиликларни маълум қилган.
Унга кўра, Макгрегор ва Порье ўртасидаги жангда майдон юз фоиз тўла бўлиши кутилмоқда. Дана Уайт мусобақада 20 мингга яқин киши қатнашишини таъкидлаган.
The Vegas Strip and @TMobileArena are calling us home 🤩
— UFC (@ufc) April 14, 2021
[ Pre-register for #UFC264 tickets on https://t.co/Hy57WJ5MQ3 ] pic.twitter.com/SkKmCzTgh4
Бундан аввал жангчилар ўртасида можаро келиб чиққанди. Америкаликнинг маълум қилишича, Макгрегор унинг фондига 500 минг доллар ўтказишини айтган, аммо у ваъдасининг устидан чиқмаган.
Бунга жавобан ирландиялик жанг бекор қилинганини ва бошқа жангчи билан курашишини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Конор Макгрегор ва Дастин Порье ўртасидаги учинчи жанг 10 июль кунига режалаштирилган эди.
Маълумот ўрнида, Конор ва Порье аввал ҳам икки маротаба тўқнаш келган. Биринчи жанг 2014 йилнинг сентябрь ойида бўлиб ўтган ва унда ирландиялик Конор америкалик Дастинни биринчи раунддаёқ нокаутга учратган эди.
Иккинчи жанг эса жорий йилнинг январь ойида бўлиб ўтди ва унда аксинча, Макгрегор Дастинга нокаут билан ютқазди. Бу нокаут Конорнинг фаолиятидаги биринчиси бўлди.