“Ҳам айтади, ҳам қайтади”: Конор Порьега қарши жангни бекор қилди

Спорт

image
0:00
0:00
download

Ирландиялик ММА жангчиси Конор Макгрегор америкалик Дастин Порье билан жанг қилмаслигини айтди. Бу ҳақда Конор ўзининиг Twitter саҳифасида хабар қолдирган.

Маълум бўлишича, унинг жангни бекор қилишига 500 минг АҚШ доллари миқдоридаги сумма сабаб бўлган. Бу пулларни ирландиялик жангчи америкаликнинг жамғарма фондига ўтказиб беришни ваъда қилган, бироқ у ўзи сўзида турмаган.  

Кейинчалик, Порье Макгрегорни сўзида турмасликда айблади ва икки ўртада тортишув вужудга келди. Воқеалар ривожи эса Конорнинг жангни бекор қилиши билан тугади.

“Сен шунчаки туғма аҳмоқсан. Режасиз 500 минг доллар. Пул билан қандай муомала қилишни билмайсан. Ҳа, айтганча, бизнинг жангимиз бекор қилинди. Мен бошқа биров билан жанг қиламан. Сенга эски шартноманг билан омад тилайман, болакай”, деб ёзади Макгрегор Twitter саҳифасида.

Бунга Порье “ОК”, деб жавоб қолдирган ва ирландияликни реванш жангда нокаут қилгани акс этган гифни қўшиб қўйган.

Эслатиб ўтамиз, Конор Макгрегор ва Дастин Порье ўртасидаги учинчи жанг 10 июль кунига режалаштирилган эди.

Маълумот ўрнида, Конор ва Порье аввал ҳам икки маротаба тўқнаш келган. Биринчи жанг 2014 йилнинг сентябрь ойида бўлиб ўтган ва унда ирландиялик Конор америкалик Дастинни биринчи раунддаёқ нокаутга учратган эди.

Иккинчи жанг эса жорий йилнинг январь ойида бўлиб ўтди ва унда аксинча, Макгрегор Дастинга нокаут билан ютқазди. Бу нокаут Конорнинг фаолиятидаги биринчиси бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

267

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг