UFC раҳбари Конор ва Дастин ўртасидаги учинчи жанг ҳақида гапирди
Спорт
−
13 Февраль 2021
12772UFC раҳбари Дана Уайт Конор Макгрегор ва Дастин Порье ўртасидаги учинчи жангнинг эҳтимолини баҳолади.
"Мен улар ўртасида яна бир жанг ўтказилишига ижобий қарайман. Гап унвон учун кураш ҳақида кетмаяпти. Улар ҳали ҳам енгил вазн камари учун курашишдан олдин ўзларини кўрсатиши керак", деган Уайт.
Аввалроқ, Макгрегор Порьега қарши учинчи жангни сўрагани ҳақида хабар бергандик.
Эслатиб ўтамиз, ирландиялик жорий йилнинг январь ойида бўлиб ўтган UFC 257 мусобақасининг асосий баҳсида Дастинга нокаут билан ютқазди. Бу эса Конорнинг фаолиятидаги биринчи марта нокаут билан мағлуб бўлиши эди.
Бу икки жангчи биринчи марта 2014 йилнинг сентябрь ойида тўқнаш келган. Ўша жангда аксинча, ирландиялик Конор америкалик Дастинни биринчи раунддаёқ нокаутга учратган эди.