UFC 267 турнирининг бонус соҳиблари маълум бўлди

Спорт

image

UFC ташкилоти Абу-Дабидаги “Жанглар ороли”да якунланган UFC 267 турнирининг бонус соҳибларини эълон қилди.

Петр Ян ва Кори Сендхаген ўртасидаги баҳс оқшомнинг энг яхши жанги сифатида эътироф этилди ва ҳар икки спортчи 50 минг АҚШ доллари миқдорида мукофотланди. Беллашув тўлиқ 5 раунд давом этди. Унда ҳакамлар бир овоздвн Яннинг ғалабасини қайд этишди. Россиялик жангчи енгил вазн тоифасида вақтинчалик чемпион унвонини қўлга киритди.

Шунингдек, Ҳамзат Чимаев ва Гловер Тейшейра турнирдаги энг яхши чиқишлари учун 50 минг доллардан “ишлаб олишди”. Чимаев биринчи раундда Ли Жинлиангни бўғиб қўйди. 42 ёшли Тейшейра эса иккинчи раундда чемпион Ян Блаховични бўғиш услуби лан мағлуб этди ва енгил вазн тоифасида чемпионлик камарини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, россиялик Ислам Махачев Янги Зеландия вакили Ден Хукерни, унинг жамоадоши Зубайра Тухугов эса эрта прелимнинг марказий жангида бразилиялик Рикардо Рамосни мағлубиятга учратди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Ислам Махачев Ян Блахович Петр Ян Гловер Тейшейра Кори Сенхаген Хамзат Чимаев

Баҳолаганлар

116

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг