ЎФАнинг янги президенти ким? У ҳақида нималар биламиз?
Бу қизиқ
−
15 Июль 2019
9430Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти этиб сайлангани ҳақида хабар бердик.
Азизов бу лавозимда 2018 йил 25 январидан бери ишлаб келган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, транспорт вазири Очилбой Раматовнинг ўрнини эгаллади.
Абдусалом Азизов 2003 йилдан бери давлатнинг турли идораларида, турли лавозимларда фаолият юритиб келади.
Азизов ДХХ раиси бўлишидан аввал мамлакатнинг мудофаа вазири сифатида фаолият юритган. У вазирликдаги фаолияти давомида соҳанинг мамлакат мудофаасига алоқадорлигини ҳисобга олиб, максимал даражада очиқ ва шаффоф ишлашга ҳаракат қилган ҳамда қайсидир маънода бунга эришган.
Шу ўринда Абдусалом Азизовнинг бугунгача босиб ўтган йўлига назар ташласак.
Абдусалом Абдумавлонович Азизов 1960 йилнинг 20 январида Тошкент шаҳрида туғилган.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаган.
2003-2006 йилларда “Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси бошқарув раиси;
2006-2008 йилларда “Ўзбекнефтмаҳсулот” АК бош директори;
2005 йилда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи;
2008 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари;
2008 йил декабрдан 2009 йил декабргача Ўзбекистон Республичикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, шу билан бирга Ўзбекистон футбол фидерациясининг вице-президенти;
2009 йилдан 2017 йилгача Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи;
2017 йил январдан сентябргача Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири;
2017 йил сентябрдан 2019 йил февралгача Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири лавозимларида ишлаган.
У 2017 йилда генерал-мойор, 2019 йилда генерал-лейтенант ҳарбий унвони билан тақдирланган.
2019 йил февралдан Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимида фаолият юритиб келяпти.