ЎФАга бугун асосий раҳбар сайланади
Спорт
−
15 Июль 2019
5501Хабарингиз бор, олдинроқ, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосари Очилбой Раматовнинг ЎФА президентлигидан кетиши ҳақида маълум қилган эдик.
Шу муносабат билан бугун, 15 июль куни ЎФА мутасаддилар иштирокида “Radisson Blu Hotel” меҳмонхонасида махсус конференция ўтказилади. Конфренция тафсилотлари билан биринчилардан бўлиб QALAMPIR.UZ сайтида танишишингиз мумкин.
Маълумот учун, Очилбой Раматов бу лавозимга 2018 йилнинг 25 январида сайланган эди. Ўшанда Раматов ЎФА раҳбарлигини Умид Аҳмаджоновдан қабул қилиб олган эди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 июнь куни ЎФА вице-президентлигидан Умид Аҳмаджонов истеъфога чиққан эди. Унинг ўрнига ФИФА рефереси Равшан Эрматов бу лавозимга тайинланган эди.