“Уддабурон” 3 абитуриентга жиноят иши қўзғатилди
3-саҳифа
−
07 Сентябрь 2020
16285Пойтахт Тошкентда уч нафар абитуриент сохта сертификатлар орқали ўқишга кирмоқчи бўлган. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда фуқаролар С.А., Ф.Ю. ва Х.А.лар тест синовлари мажмуасига чет тили фани киритилган бакалавриат таълим йўналишларига ҳужжат топширгани, сертификатнинг муайян даражаларига эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилганлигидан фойдаланиш мақсадида, www.abitur.dtm.uz сайти орқали чет эл ваколатли хайрия органининг Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган ташкилоти сертификатини қалбакилаштиргани, шу орқали бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга ҳужжат топширгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан С.А., Ф.Ю. ва Х.А.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 228-моддаси 1 ва 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.